Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Ижтимоий ишнинг профессионализацияси - ижтимоий хизматлар сифатининг кафолати” мавзусида ёзги мактаби ташкил этилди
2022 йилнинг 30 июль куни Самарқанд шаҳрида Ипак йўли халқаро туризм университетида Германиянинг иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт федерал вазирлиги, UNICEFнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон ижтимоий иш мактабларининг Миллий Ассоциацияси, Республика болалар ижтимоий мослашуви маркази (РБИММ) ҳамкорлигида Каритас Германия Ассоциациясининг Тожикистондаги филиали томонидан амалга оширилаётган “Ижтимоий ишнинг профессионализацияси - ижтимоий хизматлар сифатининг кафолати” мавзусида Ёзги мактаби тантанали равишда ўз ишини бошлади. 5 августга қадар бўлиб ўтиши режалаштирилган ёзги мактабда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондаги университетларининг ижтимоий иш кафедраси ўқитувчилари, лойиҳа ҳамкорлари ва тренерлар иштирок этишди.

Ёзги мактабнинг очилиш маросимида Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар Омбудсмани) Алия Юнусова кириш сўзи билан иштирок этди ва ўз сўзида бола ҳуқуқларини таъминлашда ижтимоий хизматлар сифатини янада оширишнинг муҳим жиҳатларига тўхталди.

Мактаб машғулотлари доирасида болалар ҳуқуқи, ноинституционаллаштириш, инклюзив жамият, Ижтимоий иш касби, унинг асослари, ижтимоий иш ходимининг салоҳияти, ижтимоий хизматларни кўрсатиш технологиялари каби мавзуларда тренинглар, маҳорат дарслари ўтказилди.Қайд этиш лозимки, ушбу мавзулар олий ўқув юртларидаги Ижтимоий иш йўналиши бўйича кадрлар тайёрловчи профессор-ўқитувчиларнинг халқаро тажриба, мамлакатимиздаги ислоҳотлар мазмунини чуқур ўзлаштиришларига хизмат қилади.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати