Учрашувда фуқароларнинг Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада ва суриштирув жараёнида уларга нисбатан руҳий ва жисмоний қийноқлар, камситиш ва бошқа инсон ҳуқуқларини бузувчи ҳолатлар бўйича фикрлари ўрганилди.
Шунингдек, маъмурий жазо муддатини ўтиб чиққан фуқароларга нисбатан жамоатчиликнинг муносабати қандай эканлиги масаласи ҳам муҳокама қилинди.
Ўрганиш жараёнида янада объективликка эришиш мақсадида 70 нафардан ортиқ фуқаролар ўртасида аноним сўров ўтказилди. Мазкур сўровномада Қорақалпоғистондаги намойишларни келиб чиқиш сабаблари, унга нисбатан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кўрилган чоралар, яраланганларга нисбатан кўрсатилган тиббий хизмат сифати, қийноқ ва зўравонлик ҳамда бошқа жиҳатлар қамраб олинган.
Ҳозирда аноним сўровнома ўтказишда ҳудудлар қамровини кенгайтириш, имкон қадар кўплаб фуқаролар фикрларини ўрганиш бўйича ишлар давом эттирилмоқда.
Қайд этиш лозимки, Комиссиянинг қайси объектларда ўрганишлар олиб бораётгани, нималарга эътибор бераётгани, аҳоли кайфиятини ўрганиш бўйича тадбирлари тезкор равишда ёритилмоқда. Лекин, аниқланган маълумотлар ошкор этилмаяпти. Чунки улар қайта текширилади, келтирилган рақамларнинг асослангани ўрганилади.
Мазкур сўровнома натижалари билан ҳам Комиссиянинг якуний хулосасида танишишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати