Шу куни Комиссия штабига келган 60 нафардан ортиқ фуқароларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Қорақалпоғистонда бўлиб ўтган воқеаларда иштирок этганликда гумон қилиниб, олиб кетилган шахсларнинг оила аъзолари билан мулоқот давомида улар томонидан келтирилган важлар ўрганиш учун қабул қилинди.
Мурожаатчиларга тергов жараёнларининг давом этаётгани, Комиссия аъзолари ўз ваколатлари доирасида мурожаатларни кўриб чиқиб, тегишли чора-тадбирларни амалга оширишлари тушунтирилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Матбуот хизмати