Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Тергов жараёнларида қийноқ қўлланилгани бўйича эълон қилинган хабар Омбудсман назоратига олинди
2022 йилининг 15 сентябрь куни Vodiy24.uz телеграм каналида “Андижонда ҳали ҳам эски тузум сақланиб қолганми?” номли видеохабар эълон қилинди. Унда айни кунларда андижонлик 5 нафар йигит иши апелляция судида кўрилаётгани, суд жараёнида айбланувчиларнинг ҳеч бири айбига иқрор эмаслиги, руҳий ва жисмоний босим асосида тергов қилингани айтилмоқда.

Давлат раҳбарининг 2021 йил 26 сентябрдаги “Қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Омбудсман ҳузуридаги Қийноқ ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш бўйича жамоатчилик гуруҳларини ташкил этиш ва уларга қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ҳамда уларни тезкор бартараф этиш бўйича талабномаларни тегишли давлат органига тақдим қилиш ва қийноққа солиш ҳолатлари тўғрисидаги мурожаатларни кўриб чиқишда иштирок этиш каби вазифалар юклатилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, қийноққа оид тарқалган мазкур хабар Омбудсман назоратига олингани ва бу бўйича батафсил маълумот тақдим этилишини маълум қиламиз. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати