Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Навоийда “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
Давлат раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” фармонида Омбудсманнинг асосий фаолият йўналишларидан бири сифатида аҳоли орасида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш ҳамда ҳимоя қилиш соҳасидаги халқаро ва миллий қонунчилик нормаларини тарғиб қилиш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга кўмаклашиш вазифаси белгиланган.

Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан аҳолининг ҳуқуқий хабардорлигини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” лойиҳаси амалга оширилмоқда.

2022 йилнинг 13 октябрь куни “Омбудсман мактаби” лойиҳасининг навбатдаги тадбири Навоий вилояти, Ғозғон шаҳрида ўтказилди.

Мазкур учрашувдан кўзланган мақсад мамлакатимизда ижтимоий соҳада олиб борилаётган туб ислоҳотлар, хусусан тадбиркорликни, ҳунармандчиликни ривожлантириш ёшларни қўллаб-қувватлаш, имтиёзли кредитлар, субсидиялар ажратилиши амалиёти, аҳолига яратилаётган шароитлар, имкониятлар ва имтиёзлар тўғрисида фуқароларнинг хабардорлигини оширишдан иборат.

“Омбудсман мактаби” тадбирида вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи Ш.Набиев,Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилояти Халқ қабулхонаси рахбарининг биринчи ўринбосари Л.Абдуллаев, Ғозғон шаҳри прокурори Б.Исоқов, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги вилоят бошқармаси бошлиғи Л.Хайруллаев, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси вилоят бошқармаси бошлиғи в.б. А.Мардонқуловлар томонидан юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун ва моҳияти, аҳолига яратилган имкониятлар, имтиёзлар тўғрисида батафсил маълумотлар бериб ўтилди.

Аҳоли, хусусан, ёшлар, аёллар, кекса ва нуронийлар учун ташкил этилган учрашувда вилоят ташкилотлари раҳбарлари ўз маърузаларини содда ва халқчил тилда тушунтириб беришди.

Омбудсманнинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Ш.Джураев, минтақавий вакил фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ваколат ва вазифаларига тўхталди.

Тадбирда сўзга чиққан Ғозғон шаҳри хокими А.Бозоров “Омбудсман мактаби” лойиҳасининг маҳаллалар кесимида ташкил этилиши ахборот технологияларининг пассив фойдаланувчиларини янгидан янги имконият ва имтиёзлардан хабардорлигини оширишда муҳим аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Савол-жавобларга бой тарзда ўтган тадбир давомида фуқаролар шу каби учрашувларни ўзлари яшаётган маҳаллаларда ўтказишлари бўйича таклиф билдиришди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати