Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман ACTED нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакиллари билан учрашди
Жорий йилнинг 14 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова ACTED нодавлат нотижорат ташкилотининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси вакили Дилфуза Зокирова билан учрашди ва унда ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

ACTED нодавлат нотижорат ташкилоти вакилларининг сўзларига кўра, улар фуқаролик жамиятларини мустаҳкамлаш, меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва яшил иқтисодиётни ривожлантириш борасида фаолият юритади. Ташкилотнинг яна бир муҳим йўналишларидан бири фуқаролик жамияти институтлари, журналистлар ва блогерларнинг ҳуқуқий хабардорлигини ошириб боришдан иборат.

Учрашувда “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” лойиҳасининг минтақавий координатори Анна Мартирес лойиҳанинг асосий мақсади билан таништирди.

Таъкидланишича, “Иқтисодий ривожланиш учун самарали бошқарув” лойиҳаси 2020-2025 йилларда Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон Республикаларида ҳукуматни иқтисодий сиёсатдаги аниқ ислоҳотларга масъулиятини оширишда фуқаролик жамиятининг салоҳияти ва имкониятларини кенгайтиришни мақсад қилган.

Учрашувда Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил ҳам Омбудсман институтининг фаолият йўналишлари ҳақида тўхталар экан, фуқаролик жамияти институтлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари билан мунтазам ҳамкорликда ишлашини қайд этди. Хусусан, Омбудсман ҳузуридаги Инсоннинг конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларига риоя этилиши бўйича комиссия аъзолари таркибида қатор ННТлар раҳбарлари киритилгани таъкидланди.

Самимий ва дўстона руҳда ўтган учрашув якунида келгусидаги ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати