2022 йилнинг 24 октябрь куни сўров натижаларига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг (Омбудсманнинг) Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев 11-сон ЖИЭКга ташриф буюрди. Шу куни Омбудсманнинг Навоийдаги минтақавий вакили, Бешинчи минтақавий ҳудуд минтақавий мувофиқлаштириш маркази бошлиғи подполковник И.A.Шеров ва колония бошлиғи подполковник A.Л.Aшировлар иштирокида колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 20 нафар маҳкумларнинг мурожаатлари тингланиб ҳар бир маҳкумнинг мавжуд бўлган муаммолари ўрганиб чиқилди. Шулардан 1 нафар маҳкумнинг мурожаати жойида ижобий ҳал етилди, 9 та мурожаат ижрога қаратилди ва 10 та мурожаат бўйича тушунтириш берилди.
Сайёр қабул давомида мурожаатларни ўрганиш билан бирга маҳкумларга белгиланган ички тартиб-қоидаларга амал қилишлари, тартиббузарликлар содир этмаслиги, тақиқланган нарса буюмлардан фойдаланмаслиги, меҳнатга виждонан ёшдошиши, ўз мажбуриятларини бажарилиши бўйича тавсиялар ва тушунчалар берилди.
Шундан сўнг минтақавий вакил муассаса ошхонаси, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш ҳолати ва белгиланган санитария-гигиена талабларига риоя этилиши, озиқ-овқат маҳсулотларини ҳар бир маҳкумга тасдиқланган меъёрлар асосида берилиши, ётоқхоналар, омборхоналар, ювиниш хоналарининг ҳолати ва тозалиги, маҳкумларга тиббий хизмат кўрсатилиши ва дори-воситаларининг таъминоти даражаси билан танишди.
Амалга оширилган ташриф якуни бўйича муассаса маъмуриятига тегишли тавсиялар берилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати