Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қирғизистон Республикаси Омбудсмани институтининг 20 йиллиги нишонланди
2022 йилнинг 26-27 октябрь кунлари Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Қирғиз Республикаси Акийкатчиси (Омбудсман) институтининг 20 йиллиги муносабати билан Бишкек шаҳрида ташкил этилган халқаро илмий-амалий конференцияда иштирок этди.

Мазкур конференцияда Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон Россия, Туркия, Озарбайжон, Дания ва Молдова давлатларининг Омбудсманлари ва миллий институтлари раҳбарлари, БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари, Европа Иттифоқининг махсус вакили, ЕХҲТ Можароларнинг олдини олиш маркази директори, ЕХҲТ Котибияти раҳбарининг ўринбосари, хорижий давлатларнинг парламентлари вакиллари ҳамда бошқа юқори мартабали меҳмонлар иштирок этишди.

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад Омбудсманлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича тажрибага эга бўлган миллий ҳамда халқаро институтларни бирлаштирган ҳолда ўзаро тажриба алмашиш,ҳамкорликни мустаҳкамлашдан иборат.

Шунингдек, нуфузли тадбирда дунёда юз бераётган ўзгаришларни ҳисобга олган ҳолда минтақавий даражада инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш бўйича Омбудсманлар ва миллий институтларнинг ўзаро ҳамкорлигининг истиқболли йўналишлари ҳақида муҳокамалар бўлиб ўтди.

Қирғизистонда бўлиб турган Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон Россия, Туркия, Озарбайжон, Дания ва Молдова давлатлари Омбудсманлари ташриф доирасида Қирғизистон Республикаси Бош вазири билан ҳам учрашишди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати