Ташрифларнинг 108 таси Жазони ижро этиш муассасалари, 75 таси Тергов ҳибсхоналари, 39 таси Вақтинча сақлаш ҳибсхоналари, 21 таси Махсус қабулхоналар, 9 таси Реабилитация қилиш марказлари, 19 таси Наркология илмий-амалий тиббиёт марказининг филиаллари ва 19 таси Руҳий-асаб касалликлари шифохоналари, 7 таси “Саҳоват” ва “Мурувват” уйларида ўтказилди.
Ташрифларда ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда ушлаб турилган 4500 дан ортиқ шахс билан жамоавий ва 2605 нафар шахс билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди.
Мониторинг ташрифларида ёпиқ муассасаларда сақланадиган шахсларнинг шароитлари, хусусан яшаш ва овқатланиш, меҳнат қилиш, тиббий ёрдам кўрсатиш ҳолати ва сифати, олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар, коронавирус пандемияси даврида санитария-гигиена талабларига риоя этилаётганлиги ҳамда таълим-тарбия ва бошқа шу каби ҳолатлар ўрганилди.
Шунингдек, мониторинг ташрифларида жазони ижро этиш муассасаларида, хусусан умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колонияларда жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар билан илк маротаба аноним сўровлар ўтказилди.
Ички ишлар органларининг вақтинча сақлаш ҳибсхоналарига амалга оширилган мониторинг ташрифлари давомида аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилган. Ҳозирда уларни бартараф этиш бўйича ишлар бошланган.
Ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларга амалга оширилган мониторинг ташрифларида аниқланган камчиликларни бартараф этиш мақсадида 2022 йилнинг 9 ойида Омбудсман томонидан мутасадди вазирлик ва идораларга 4 та тақдимнома, 3 та хулоса ва 1 та таҳлилий ахборот, Олий Мажлис палаталарига 2 та таҳлилий маълумот киритилди ҳамда Бош прокуратура, Ички ишлар вазирлиги ва Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази билан биргаликда “Йўл ҳаритаси” ишлаб чиқилди.
2022 йилнинг 9 ойида Омбудсманга ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойларда сақланаётган шахслар, уларнинг яқин қариндошлари ва адвокатларидан 2 476 та мурожаат келиб тушди. Ушбу кўрсаткич 2021 йилнинг мазкур даврига нисбатан 418 тага ёки 16,8 фоизга ошган.
Ушбу мурожаатларнинг 612 таси “Омбудсман қутиси”, 908 таси почта алоқаси хизмати, 491 таси сайёр қабуллар, 243 таси шахсий қабуллар, 97 таси Омбудсманнинг “Ишонч телефони” орқали ҳамда 105 таси электрон тарзда келиб тушган.
Мазкур мурожаатларнинг 1 292 таси ёки 52,2 фоизи бевосита маҳкум ва маҳбуслардан келиб тушган. Бу эса уларнинг мурожаат қилиш ҳуқуқларини амалга оширишда бирон-бир чекловлар бўлмаётганлигидан далолатдир.
Мурожаатларнинг 582 тасида суд ҳукмидан ҳамда 443 тасида суриштирув ва дастлабки тергов ҳаракатларидан шикоят қилинган.
Шу билан бирга, мурожаатларнинг 351 тасида тайинланган жазонинг енгиллаштирилиши, муддатидан олдин озод этилиши ва/ёки афв этилиши, 143 тасида руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги, 124 тасида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман) билан учрашув, 73 тасида бошқа муассасага ўтказилиши, 64 тасида суд мажлисида Омбудсман масъул ходимининг иштироки, 63 тасида оила аъзоларига кўмак берилиши ва 32 тасида тиббий ёрдам кўрсатилиши ҳамда 34 тасида бошқа масалалар баён қилинган.
Мазкур мурожаатларни кўриб чиқиш натижаларига кўра, Омбудсман мурожаатига асосан 4 та мурожаат бўйича тегишли судлар томонидан 14 нафар маҳкумга нисбатан тайинланган жазолар енгилроғига алмаштирилган ва 5 нафар маҳбуснинг эҳтиёт чоралари енгилроғига ўзгартирилган.
Маҳкумлар томонидан оиласига кўмак кўрсатиш масаласида келиб тушган мурожаатлар юзасидан тегишли ҳокимликлар томонидан 11 нафар маҳкумнинг оила аъзоларига турли хилдаги иқтисодий ва ижтимоий кўмак кўрсатилган. Шунингдек, Жазони ижро этиш департаменти томонидан 4 нафар маҳкум Омбудсманнинг мурожаатига асосан яшаш жойига яқин бўлган ҳудудлардаги жазони ижро этиш муассасаларига кўчирилган.
2022 йилнинг 9 ойида Омбудсман номига руҳий, психологик, жисмоний ёки бошқача тарзда босим ўтказилганлиги масаласида 143 та шикоят келиб тушди.
Келиб тушган шикоятлар Омбудсман томонидан назоратга олиниб, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексида белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун назорат хати билан Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилинган.
Ушбу шикоятларнинг 72 таси (50,4 фоизи) юзасидан ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг ҳаракатларига нисбатан ўтказилган хизмат текширувлари ва прокуратура идоралари томонидан олиб борилган терговга қадар текширув якунларига кўра, мурожаатларда кўрсатилган важлар тасдиқланмади. 46 та шикоят юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом этмоқда.
Шикоятларнинг 14 таси юзасидан Ўзекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 83-моддаси 2-бандига мувофиқ жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қабул қилинган қарорлар Омбудсманнинг хатига асосан юқори турувчи прокуратура органлари томонидан бекор қилиниб, қўшимча терговга қадар текширув ҳаракатларини ўтказиш белгиланган.
Ички ишлар вазирлиги ва масъул идоралар томонидан ушбу шикоятларга кўра ўтказилган хизмат текширувлари якунларига кўра, 11 нафар ходимга нисбатан интизомий таъсир чоралари қўлланилган ва 1 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган ҳамда прокуратура томонидан ўтказилган ўрганишларга кўра, 1 та шикоят бўйича 1 нафар маҳкумга қўлланилган интизомий таъсир чораси ноқонуний деб топилган ва бекор қилинган.
Шунингдек, ушбу шикоятлардан 1 таси юзасидан ички ишлар органларининг 1 нафар ходими Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (Қасддан баданга оғир шикаст етказиш) ва 2301-моддаси 1-қисмида (Далилларни сохталаштириш (қалбакилаштириш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилиб, унга нисбатан 5 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, ҳаракатланиш эркинлиги чекланган шахслар сақланадиган жойлар фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда у ерда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ва қийноқ ҳолатларининг олдини олиш бўйича таклифлар тайёрланиб, Парламент ва тегишли давлат органларига кўриб чиқиш учун юборилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати