Аниқланишича, ушбу “Мурувват уйи”да жами 360 нафар бемор аёлларга мурувват кўрсатилади. Асосан Руҳий хаста беморлар яшаб, даволанади. Беморларга жами 195 нафар ходимлар, яьни 15 нафар врач, 54 нафар ҳамшира ва 126 нафар кичик ҳамшира хизмат қилади.
Мониторинг давомида беморларни шахсига оид бўлган ҳужжатлари ўрганиб чиқилганида, 10 нафарга яқин беморларнинг шахсига оид туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалари ва шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқлиги аниқланди. Жумладан, фуқаро М.Н. 1975 йилдан буён, Р.Ш. ва А.Ю.лар эса 1985 йилдан буён “Мурувват уйи”да яшаб келаётган бўлсаларда, уларнинг шахсига оид ҳужжатлари шу кунга қадар мавжуд эмаслиги ва ҳужжатларни тиклаш борасида ҳеч қандай амалий ишлар амалга оширилмаганлиги аниқланди. Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) номига 10 нафарга яқин шахсларнинг туғилганлик фактини белгилаш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Ўзбекистон туман судига даъво ариза киритиш бўйича даъво ҳужжатлари юбориш чоралари кўрилмоқда.
Мониторинг жараёнида “Мурувват уйи”даги беморларга яратилган шароитлар, озиқ-овқат таъминоти, даволанаётган беморларга хизмат кўрсатиш сифати ўрганилди ҳамда уларнинг 26 нафари билан оммавий ва 2 нафари билан холи тарзда учрашилди. Ўзаро суҳбат давомида беморлар уларга ўз вақтида керакли муолажалар ўтказилаётганлиги, тиббий хизмат ва озиқ-овқат таъминотидан шикоятлари йўқлигини билдирдилар.
“Мурувват уйи”даги ошхона кўздан кечирилганда белгиланган менюларга асосан беморларга таомлар тайёрланиб, озиқ-овқат маҳсулотлари тўлиқ ва таомномага мос равишда берилаётганлиги маълум бўлди.
Мониторинг ўрганишлари давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати