Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сирдарё вилоятида меҳнаткашлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган меморандум имзоланди
Омбудсманнинг Сирдарё вилоятидаги минтақавий вакили ва Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши ўртасида ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Меморандум доирасида фуқаролар, шу жумладан, меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишларни янги босқичга олиб чиқилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йилнинг 9 ноябрь куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати