Қабулда 30 нафарга яқин фуқаролар мурожаатлари қабул қилинди. Баъзи мурожаатлар бўйича фуқароларга тегишли ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
Қабул давомида олинган мурожаатларнинг барчаси Омбудсман назоратига олиниб, уларни ўрганиш ва инсон ҳуқуқларини таъминлаш бўйича ишга киришилди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати