Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Фарғонада “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди
 Фарғона вилоятидаги “Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасида навбатдаги тадбир Учкўприк туманидаги “Тошкентлигузар” маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари учун ташкил этилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили ташаббуси билан ташкил этилган  мазкур тадбир мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш соҳасидаги имтиёз ва имкониятлардан аҳолининг хабардорлигини ошириш мақсадида ташкил этилди.

“Омбудсман мактаби” лойиҳаси доирасидаги навбатдаги тадбир аҳоли бандлигини таъминлаш, соғлиқни сақлаш, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш, янги қабул қилинган Меҳнат кодексидаги янгиликлар ва ўзгаришларга бағишланди.

Унда фуқароларга соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, аҳолига яратилган қулайлик ва имтиёзлар, фуқароларнинг кафолатланган тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқи, бандликни таъминлаш, ишсиз ва эҳтиёжманд фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш, меҳнат қонунчилигидаги ўзгаришлар ҳамда соҳада қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни ҳақида маълумот берилди.

Шундан сўнг, Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов Омбудсманга мурожаат қилиш усуллари ва мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби, қандай ҳолатларда фуқаролар манфаатида судга даъво аризаси киритилиши, ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва у ерда яратилган шароитлар ҳақида маълумот берди.

Ўзаро савол жавоб ва эркин мулоқот шаклида ўтган тадбирда навбатдаги Омбудсман мактабларида кўтарилиши зарур бўлган соҳалар бўйича ҳам таклифлар билдирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати