Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга меҳнат дафтарчасини йўқотгани сабабли пенсия тайинлаш рад этилган фуқаро мурожаат қилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан фуқаро Д.Т. пенсия тайинлаш рад этилгани бўйича мурожаат қилди.

Ушбу мурожаат Омбудсманнинг Жиззах вилоятидаги минтақавий вакили Ўткир Жўраевга томонидан ўрганилганда маълум бўлишича, мурожаатчи ҳақиқатдан ҳам 1990-2015 йилгача Зомин туманида ижтимоий ходима вазифасида фаолият юритган. Лекин, меҳнат дафтарчасини йўқотгани сабабли Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси Зомин туман бўлимининг қарори билан пенсия тайинлаш рад этилган.

Минтақавий вакил томонидан фуқаро Д.Т.нинг БТПЖ Зомин туман бўлимида архив ҳужжатлари ўрганилиб, унинг ҳақиқатдан ҳам ишлаганлиги аниқланди ва “Буйруқлар китоби”дан кўчирмалар олинди.

Шундан сўнг, Омбудсман томонидан фуқаро Д.Т.нинг манфаатида судга ишлаганлик фактини белгилаш юзасидан ариза киритилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Зарбдор туманлараро судининг тегишли ҳал қилув қарори билан Омбудсманнинг аризаси қаноатлантирилиб, фуқаро Д.Т.нинг 1990 йил 1 октябрдан 2015 йил 14 майгача ишлаганлик факти белгилаб берилди.

Ҳозирда суднинг мазкур қарорига асосан фуқаро Д.Т.га пенсия тайинланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати