Судда гувоҳ ва фуқаровий даъвогарлар, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасидаги давлат идоралари вакилларининг кўрсатмалари тингланмоқда.
Гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар билан солиштирилди.
Суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этишмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда.