Аниқланишича, Даулетмурат Тажимуратов Конституцияга киритилаётган тегишли ўзгартиришлар бўйича норозилик митингини ўтказиш бўйича Жўқорғи Кенгесига расман мурожаат қилган. Унинг мурожаатига асосан митинг 5 июль куни ўтказилиши керак бўлган.
Суд мажлисида гувоҳ ва айбланувчиларнинг кўрсатмалари ва намойишлар бўлиб ўтган кунларда тасвирга олинган видеоматериаллар таҳлил қилинмоқда. Хусусан, оммани тинчлантириш мақсадида ишлатилган қуроллар ва уларнинг таъсир кучи ҳамда қуролларни қўллашдан олдин омманинг огоҳлантирилганига оид ҳолатлар ҳам ўрганилмоқда.
Нукус воқелари бўйича судда прокурор Тажимуратовга 18 йил, Қаллихановага 11 йил, Спортчи Азамат Турдановга 8 йилга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини сўради
Ахмет Сметуллаевни 8 йилга, Даўлетмурат Жиемуратовни — 9 йилга, Бахтиёр Қадирбергеновни — 8 йилга, Байрам Сейтниязовни — 7 йилга, Аллабай Токимбетовни — 9 йилга, Қаҳарман Сейтимовни — 6 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Азамат Нуратдиновга давлат айбловчиси 7 йил, Саидабулла Медетовга — 7 йил, Нурлан Найиповга — 7 йил, Пўлат Шамшетовга — 7 йил, Разбек Бекмуратовга — 8 йил, Султанбек Каиповга — 8 йил озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланишини суддан сўраган.
Пўлат Нурниязовни айблов томони 6 йилга, Сайипназар Калимовни — 7 йилга, Нурлан Султамуратовни — 5 йилга, Арислан Темирхановни — 7 йилга ва Амирбек Адилбековни — 7 йилга озодликдан маҳрум этиш сўралган.
Саламат Калилаев ва Бердах Генжебаевга айблов томони 3 йилдан озодликни чеклаш жазоси тайинланишини сўраган.
Суд мажлисида Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари иштирок этишмоқда. Олинган маълумотларга кўра, жараёнлар белгиланган талабларга мувофиқ олиб борилмоқда.
Комиссия аъзоларининг кўмаги билан суд жараёнларини “Америка овози” мультимедиа ахборот воситаси мухбир ва муҳаррири Навбаҳор Имомова ҳам кузатиб бормоқда.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати