Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Анқарада ҳамюртларимиз мурожаатларини қабул қилди
2023 йил 13 январ куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова Туркия Республикасига қилган ташрифи давомида Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасида ушбу мамлакатда яшаётган 30 нафардан ортиқ ватандошларимиз билан учрашди.

 

Мазкур учрашувда дастлаб Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан Омбудсман институти фаолияти, унинг қонунчилик базаси ва ваколатлари тўғрисида ватандошларга маълумот берилди.

Ўтказилган учрашув давомида ҳамюртларимиз таълим олиш, тиббий ёрдам кўрсатиш, фуқароликни расмийлаштириш, тил курсларини ташкил этиш каби масалаларда мурожаат қилишди. Учрашувда фуқароларга кўмак кўрсатилиши таъкидланди ва ушбу масалаларнинг барчаси Олий Мажлиснин Инсон ҳуқуқлари буйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси томонидан белгиланган тартибда ўрганиб чиқилиши билдирилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Туркия Парламентининг бош Омбудсмани билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган. Ушбу ҳужжат доирасида Туркияда яшаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мурожаатларини кўриб чиқиш ва уларнинг муаммоли масалаларини бартараф этиш чораларини кўриш масалалари ҳам белгилаб олинган.

 

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати