Меҳмонлар Омбудсман фаолиятининг асосий йўналишлари нималардан иборат эканлигига қизиқиш билдиришди. Суҳбат давомида уларга институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.
Германия Ташқи ишлар вазирлигининг вакили Маттиас Люттенберг томонидан сўнгги йилларда мамлакатимизда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар юқори баҳоланиб, бунда Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтларнинг ўрни муҳим эканлиги таъкидланди.
Ўзаро мулоқот давомида Ўзбекистон ва Германия давлатларининг инсон ҳуқуқлари бўйича институтлари ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ўзаро фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати