Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
“Хавфсиз ҳаёт учун” марафони ўтказилди
Маълумотларга кўра, 2022 йил давомида республикада жами 9 902 та йўл-транспорт ҳодисалари содир этилган бўлиб, уларда 2 356 нафар фуқаро ҳалок бўлган, 9 606 нафари жароҳатланган.

Шунингдек, ўтган Республикамиз ҳудудида 29 942 та олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар содир этилишига йўл қўйилган.

Ушбу йўналишларда вояга етмаганлар, ёшлар, аёллар, ишсизлар томонидан содир этилаётган жиноятлар, шунингдек, йўл-транспорт ҳодисалари оқибатида вафот этаётган ҳамда ногирон бўлиб қолаётган ҳолатларни олдини олиш мақсадида 2023 йилнинг 1 март кунидан бошлаб “Хавфсиз ҳаёт учун” акциясига республика бўйлаб старт берилди.

Маҳаллаларда, мактабгача таълим муассасаларида ва умумтаълим мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатиш майдончалари ва синфхоналарида «Йўл ҳаракати интизоми болаликдан бошланади», «Яшил чироқ», «Йўл ҳаракати хавфсизлиги билимдони» каби мусобақалари ўтказилмоқда.

Акция доирасида  жорий йилнинг 5 март куни вилоят марказларида “Хавфсиз ҳаёт учун” марафони, яъни велосипедчи ва пиёдалар юриш марафонлари ўтказилди. Белгиланган масофалар дистанцияси велосипедчилар учун 7 км., пиёдалар 3 км.ни ташкил этди.

Марафон бир вақтининг ўзида юртимизнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар марказларида эрталабки соат 08:00 да бошланди. Унда Бола ҳуқуқлари бўйича вакил (Болалар омбудсмани) Алия Юнусова ҳам иштирок этиб, марафонда иштирок этаётган болалар билан мулоқот қилди.

 “Хавфсиз ҳаёт учун” акциясини нафақат ҳудудлар марказларида, балки туман-қишлоқларда ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати