Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хорижий етакчи онлайн нашрларда Омбудсман фаолиятига оид хабарлар эълон қилинди
Испаниянинг етакчи онлайн нашри «El Mundo Financiero» яна Ўзбекистон мавзусига мурожаат қилди. Бу гал нашр жорий йил 23 февраль куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган «Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларининг ишончли ҳимояси борасида ўзаро ҳамкорлик» мавзусидаги халқаро конференция тафсилотларини қаламга олди. “Инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик” сарлавҳаси билан чоп этилган материалда “Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси, давлат ва жамиятни демократлаштириш борасида кенг кўламли ислоҳотлар, демократик институтлар барпо этилиши  ҳамда Омбудсман фаолияти самарадорлиги қайд этилган.

Нашрнинг ёзишича, тадбирда иштирокчилар инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда тенг имкониятларни таъминлаш, ногиронлар учун етарли шарт-шароитларни яратиш долзарб масалалардан бири эканлигини таъкидлашган. Шунингдек, «El Mundo Financiero» 2022 йилда Омбудсман ва унинг ҳузуридаги Жамоатчилик гуруҳлари томонидан бажарилган ишлар бўйича тақдим этилган статистик рақамларга ҳам эътибор қаратган. Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили институтига асос солинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан ўтказилган анжуман доирасида, Ўзбек томони, Венгрия ва Сербия давлатлари Омбудсманлари билан икки томонлама ҳамкорлик меморандумларини имзолади ҳамда халқаро конференция якунлари бўйича Самарқанд резолюциясини қабул қилди -   деб ёзади нашр.

Шунингдек, халқаро конференция Ҳиндистон оммавий ахборот воситаларининг “Diplomacy India» ҳамда  «Sarkaritel» ахборот порталларида ҳам ёритилди, анжуман тафсилотларига доир туркум мақолалар эълон қилинди.