Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Нукусдаги тартибсизликлар бўйича судланган 44 нафар шахсларнинг оила аъзолари томонидан юборилган мурожаат ижобий ҳал этилди
Аввал хабар берганимиздек, Мустақил комиссияга 22 ва 39 нафар шахсларнинг оила аъзолари ва яқинлари судланганлар билан қўшимча қисқа муддатли учрашувларни ташкил этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилишган эди.

Нукусдаги тартибсизликлар бўйича Бухоро вилоятида бўлиб ўтган суд жараёнларида жами 61 нафар судланган бўлса, улардан 16 нафари суд залидан озод қилинган, бир нафари эса вафот этган эди.

44 нафар судланганларнинг яқинлари томонидан юборилган мазкур мурожаат Қорақалпоғистон Республикасида юз берган ҳолат ва воқеаларни ўрганиш бўйича комиссия аъзолари томонидан ўрганиб чиқилди ва мурожаатни ижобий ҳал этиш бўйича Олий судга илтимоснома киритилди. Инсонпарварлик тамойиллари асосида илтимоснома қаноатлантирилди.

Шундан сўнг, Бухоро вилоятидаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган  судланганларнинг оила аъзолари билан учрашувларини ташкиллаштириш, йўл харажатларини қоплаш масаласида Жўқорғи Кенесга ҳамда қисқа муддатли учрашувлар учун керакли шароитларни ҳозирлаш бўйича Ички ишлар вазирлиги Жазони ижро этиш департаменти тергов ҳибсхонасига  мурожаат қилинди.

Натижада 2023 йилнинг 30 март куни 39 нафар тергов ҳибсхонада сақланаётган судланган шахсларнинг 77 нафар оила аъзолари ва яқинлари билан қисқа муддатли учрашувлари ташкил этилди. Қолган 5 нафар судланган шахсларнинг яқинлари учрашувларда иштирок этмаслигини билдирган. 

Шунингдек, судланганларга қўшимча йўқловлар ҳам киритилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати