Давра суҳбатида Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғиз, Туркманистон делегациялари, шунингдек, дипломатик миссиялар, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистондаги доимий координатор офислари иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси делегацияси таркибида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий марказ, Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси вакиллари иштирок этишди.
Давра суҳбати давомида БМТнинг Қочқинлар бўйича олий комиссари Марказий Осиё бошқармаси бошлиғи Ханс Шоддер Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистондаги қочқинларни Сурхондарёга олиб келиш бўйича илк миллий лойиҳани қўллаб-қувватлаганлигини ижобий баҳолади. Унинг сўзларига кўра, ушбу лойиҳа муваффақиятли якунланди ва бошқа мамлакатларда ҳам шу каби лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ўйлаш керак.
Шунингдек, Ўзбекистоннинг афғон халқига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Термиз шаҳридаги Гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича халқаро кўп функцияли транспорт-логистика хаби орқали Афғонистонга юк ташиш имкониятини яратиш борасидаги саъй-ҳаракати эътироф этилди.
Қочқинлар бўйича иккинчи глобал форум 2023 йил 13-15 декабрь кунлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати