Суҳбат давомида меҳмонларга институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари, халқаро ҳамкорлик, ҳуқуқий таҳлил ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик тўғрисида маълумот берилди.
Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили Тери Хакала мамлакатимизда инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида амалга ошираётган ислоҳотлар, жумладан, Омбудсман фаолиятидаги ижобий ўзгаришларни эътироф этар экан, унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари фаолиятининг йўлга қўйилганлигини юқори баҳолади.
Учрашув дўстона, очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати