Сайёр қабулда 2-гуруҳ ногирони бўлган маҳкум А.Ў. 2022 йилнинг декабрь ойида суд томонидан озодликдан маҳрум этилгани ва 2 ой давомида пенсияси тўланмай келинаётгани бўйича мурожаат қилган.
Фуқаро аризаси юзасидан Омбудсман минтақавий вакили томонидан назоратга олиниб, Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасининг Зомин туман бўлимига мурожаат қилинди.
Омбудсманга маълум қилинишича, фуқаро А.Ў.нинг “Пенсия иши” жилди БТПЖ Зафаробод туман бўлимига юборилганлиги сабабли кечиккан. Омбудсман минтақавий вакилининг мурожаатидан сўнг, маҳкумнинг 2022 йил декабрь ойи, 2023 йил январь – март ойлари учун пенсия пуллари шу йилнинг март ойида тўлиқ тўланган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати