Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
 Навоийдаги 11-сонли жазони ижро этиш колониясида маҳкумлар қандай шароитларда сақланмоқда?
Жорий йилнинг 8 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Навоий вилоятидаги минтақавий вакили Шуҳрат Джураев 11-сон жазони ижро этиш колониясига мониторинг ташрифини амалга оширди.

Мониторинг ташрифи давомида, жазо муддатини ўтаётган шахсларга яратилган шарт-шароитлари (туркум ётоқхоналари, маиший хоналар, ошхоналар, ҳаммомлар, камералар аҳволи, кутубхоналар, даволаш-профилактика ёрдам кўрсатиш бўлимлари, узоқ ва қисқа муддатли учрашув хоналари, ишлаб чиқариш ҳудудлари ва иш жойлари) ўрганилиб, маҳкумлар билан жамоавий ҳамда якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. 

Шунингдек муассасаларда ўрнатилган Омбудсман қутилари кўздан кечирилди ва мурожаатлар ижро учун қабул қилинди.

Мамлакатимизда аномал иссиқ ҳарорат қайд этилаётганлиги сабабли яшаш саҳн ва ишлаб чиқариш корхонаси ҳудудида вентилятор ва кондиционер, маҳкумлар учун умумий ҳожатхона, ювиниш жойлари ҳамда кийим алмаштириш хоналари зарурий жиҳозлар билан таъминланиб, етарлича шарт-шароитлар яратилганлиги аниқланди. Жумладан, ётоқхонага кириш жойларида маҳкумлар учун қайнатилган сув қўйилганлиги, туркумларда маҳкумлар ўзлари билан сақлашлари мумкин бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини иссиқда айнишини олдини олиш мақсадида ҳар бир яшаш саҳнларига музлатгичлар ўрнатилганлиги маълум бўлди.

Ишлаб чиқариш корхонасидаги мавжуд цехларнинг иш фаолияти ўрганилганда техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши ҳолатларига алоҳида эътибор қаратилди. Фойдали меҳнатга жалб этилган маҳкумлар махсус кийим бош ва ҳимоя воситалар билан таъминланганлигига гувоҳ бўлинди. Шунингдек, маҳкумлар билан суҳбат ўтказилганда, улар ойлик иш ҳақларини ўз вақтида олаётганликларини маълум қилишди.

Маҳкумлар учун мўлжалланган умумий овқатланиш  шароити ўрганилганда, Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган меъёрлар талаби асосида озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланганлиги, маҳсулотларни сақланишида санитария-гигиена қоидаларига амал қилинаётганлиги, ошхона жиҳозлари ва анжомлари билан таъминланиб, зарурий шароитлар яратилганлиги маълум бўлди. 

Даволаш-профилактик ёрдам кўрсатиш бўлимларида етарли миқдорда дори-дармон ва тиббий воситалар мавжуд бўлиб, даволанаётган шахслар учун керакли шароитлар яратилганлиги аниқланди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати