Мониторинг давомида Фарғона вилоятида яшаган маҳкум Ш.Д. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 164-модда 3-қисми билан 11 йил муддатга озодликдан маҳрум этилгани, 5 ярим йилдан буён жазо муддатини ўтаётгани ва саломатлиги бўйича бир қатор муаммолари борлигини, ҳозирги кунда қариндошларидан ҳеч ким ундан хабар олмаётганлигини айтиб ёрдам сўради.
Абира Хусейнова Омбудсманнинг Фарғона вилоятидаги минтақавий вакили Алишер Камилов билан боғланиб, маҳкумнинг укасини ИИБ орқали топишда амалий ёрдам сўради.
Шунингдек маҳкумнинг соғлиғининг ёмонлашуви билан боғлиқ масалалар бўйича тегишли ташкилотларга мурожаат қилинди.
Шундан сўнг ушбу ЖИЭК да жойлашган Омбудсман қутиларидаги мурожаатлар ўрганиш учун олиб кетилди.
2023 йил 8 июнь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова қамоққа олинган шахсларнинг мурожаатлари ҳамда уларга яратилган шарт-шароитларни ўрганиш мақсадида ҳудуддаги 4-сон тергов ҳибсхонасига мониторинг ташрифини амалга оширди.
Омбудсманнинг Бухородаги минтақавий вакили томонидан қамоққа олинган шахслар билан “Сайёр қабул” ўтказилиб, уларнинг муаммо ва таклифлари эшитилди. Сайёр қабул давомида жами 8 нафар қамоққа олинган шахсларнинг мурожаатлари қабул қилинди.
Қабулдан сўнг қамоққа олинган шахслар сақланадиган камераларга бирма-бир кирилиб, маҳбуслар билан суҳбат ўтказилди.
Ташриф якунида Омбудсман қутиси ҳам кўздан кечирилиб, қолдирилган мурожаатлар ўрганиш учун олиб кетилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати