Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Қийноқ қўлланилгани бўйича эълон қилинган хабар Омбудсман назоратига олинди
Жорий йилнинг 21 июнь куни блогер Олимжон Тўхтаназаров ўзининг youtoube ижтимоий тармоқдаги саҳифасида “Ҳибсхонада маҳкумлар калтакланмоқда” сарлавҳаси остида видеомурожаат қолдирди.

Унда блогер Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Расул Маҳмудов 5-вақтинча сақлаш ҳибсхонасида ички ишлар ходимлари томонидан калтаклангани, қилмаган жиноятини тан олишга мажбурланаётганини маълум қилган.

Қийноққа оид тарқалган мазкур хабар Омбудсман назоратига олингани ва жамоатчиликка қўшимча ахборот берилиши маълум қилинади.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати