Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Сайловда иштирок этиб, давлат бошқарувида иштирок этинг
 Ҳар бир фуқаро давлат бошқарувида иштирок этиш яъни сайлаш ҳуқуқига эга. Бу унинг конституциявий ҳуқуқи.

9 июль куни бўлиб ўтадиган муҳим сиёсий тадбир – муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари энг қизғин паллага етди. Шу кунга қадар сайловчилар учун сайлов участкаларида барча шароитлар ҳозирланди. Президентликка номзодларга ўз сайловолди дастурлари ташвиқотини амалга оширишлари учун тенг имкониятлар яратилди. Ўйлаймизки, барча, номзодлар томонидан илгари сурилган мамлакат равнақи йўлидаги ташаббуслар билан танишиб чиқди.

Бугун сайлов қонунчилигига мувофиқ "Сукунат" куни. Яъники фикрларни бир жойга жамлаб, тарғибот натижаларини таҳлил қилиб бир қарорга келиш вақти.

Мамлакат келажагини белгиловчи ушбу сайловда барча ўз овози билан иштирок этиши, нафақат унинг сиёсий ҳуқуқи, балки давлат олдидаги бурчи ҳамдир. Чунки, биз эртага барпо этадиган юртда бизнинг фарзандларимиз камол топади. Шунинг учун ҳам, бундай сиёсий жараёнда бефарқ позицияда бўлишга ҳаққимиз йўқ.

Фуқароларимизни сайловда фаол бўлиши эртанги тақдиримиз учун муҳимдир!

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати