Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 28 июль куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга 20 га яқин фуқаролар келиб, иш ҳақини ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, Олий суд раиси қабулига кириш ҳамда суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Фуқаролар мурожаатлари Омбудсман назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати