Мурожаатларнинг туманлар кесимида куриб чиқадиган бўлсак, Косон туманидан 399 та, Қарши шаҳардан 300 та, Деҳқонобод туманидан 71 та, Ғўзор туманидан 69 та, Шахрисабз туманидан 61 та, Касби туманидан 51 та, Чироқчи туманидан 50 та, Яккабоғ туманидан 50 та, Қарши туманидан 43 та, Китоб шаҳардан 39 та, Кўкдала туманидан 37 та, Қамаши туманидан 37 та, Муборак туманидан 30 та, Миришкор туманидан 28 та, Нишон туманидан 19 та, Шахрисабз шаҳардан 15 та мурожаатларга тўғри келади.
Қашқадарё вилояти туман(шаҳар)лари бўйича энг кўп келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганида қуйидагилар аниқланди.
Ҳисобот даврида Косон туманидан жами 399 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 137 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 85 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 53 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 36 та, бола ҳуқуқлари бўйича 3 та ва бошқа масалалар бўйича 54 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 28 та мурожаатлар келиб тушган.
Ҳисобот даврида Қарши шаҳардан жами 300 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 77 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 79 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 36 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 33 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 3 та ва бошқа масалалар бўйича 45 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 19 та мурожаатлар келиб тушган.
Ҳисобот даврида Деҳқонобод туманидан жами 71 та мурожаат келиб тушган бўлиб, шундан иқтисодий ҳуқуқ бўйича 12 та, ижтимоий ҳуқуқ бўйича 21 та, шахсий ҳуқуқ ва эркинликлар бўйича 8 та, фуқароларнинг мурожаат этиш ҳуқуқлари бўйича 12 та, экологик ҳуқуқлар бўйича 1 та ва бошқа масалалар бўйича 11 та, шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти бўйича 6 та мурожаатлар келиб тушган.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати