Қабулга 20 га яқин фуқаролар келиб, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, мерос, компенсация ва алимент ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.
Фуқаролар мурожаатлари Омбудсман назоратига олинди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати