Муассаса 345 ўринга мўлжалланган бўлиб, мониторинг ўтказилган кунда муассасада 341 нафар ногиронлиги бўлган шахслар истиқомат қилаётганлиги аниқланди.
Мониторингда интернат уйида яшовчи қарияларни, дам олишлари, сайр қилишлари ҳамда бўш вақтларида ўзлари ёқтирган қўл меҳнати билан шуғулланишлари учун яратилган шароитлар билан танишилди.
Интернат уйида яшовчи фуқароларнинг яшаш хоналари кўздан кечирилди ва мулоқотга лаёқатлилари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Ушбу суҳбатлар давомида фуқаро Н.А. чуқурлаштирилган тиббий ёрдамга муҳтожлигини билдирди. Ушбу ҳолат жойида ҳал этилиб, фуқарони тиббий кўрикдан ўтказиш чора-тадбирлари кўрилди.
Мониторинг якунида Чуама “Мурувват” уйида яшаётган ногирон қарияларни вақтида ва белгиланган талаблар асосида овқатланишларини ташкил этиш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати