Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман Навоийдаги жазони ижро этиш колониясидаги маҳкумдан мурожаат олди
Жорий йилнинг 9 сентябрь куни Омбудсман, унинг ходимлари ва Жамоатчилик гуруҳлари ҳамда Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Навоий вилоятидаги 11-сон Жазони ижро этиш колониясига амалга оширилган мониторинг ташрифи чоғида ушбу колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкум Даулетмурат Тажимуратов билан қонунчиликда белгиланган тартибда учрашилиб, суҳбатлашилди.

Суҳбат давомида Д.Тажимуратовнинг маълум қилишича, колонияда озиқ-овқат таъминоти, тиббий хизмат кўрсатиш ва бадиий адабиётлар билан таъминлаш ҳолатлари ижобий томонга ўзгариб бормоқда. Шунингдек, у ўзига нисбатан қийноқ ёки тазйиқ ўтказиш ҳолатлари қўлланилмаётганлигини маълум қилди ҳамда унинг ташқи кўринишида ҳам мазкур ҳолатларнинг белгилари аниқланмади.

Суҳбат якунида Д.Тажимуратов Омбудсман номига ўзига нисбатан чиқарилган суд ҳукмидан норозилиги ҳақида ва айрим ҳуқуқлари таъминланиши масаласи юзасидан ёзма равишда мурожаат тақдим этди. Унинг ушбу мурожаати Омбудсман томонидан назоратга олинган ҳолда Омбудсман ходимлари томонидан ўрганилиб, амалдаги қонунларга асосан кўриб чиқишлик учун Бош прокуратурага Омбудсманнинг назорат хати билан юборилди.

Колония раҳбарияти билан ўтказилган суҳбатларга ва амалга оширилган ўрганишларга кўра, Д.Тажимуратов қонунчиликда белгиланган тартибда жазо муддатини ўтамоқда. Унинг Жиноят ижроия кодексида белгиланган ҳуқуқлари таъминламоқда ва ушбу Кодексда белгиланган мажбуриятлар татбиқ этилмоқда. Алоҳида чекловлар ўрнатилмаган ёки имтиёзлар тақдим этилмаган.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати