Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Бухоро Давлат Университети талабалари Омбудсман фаолияти билан танишишди
2023 йилнинг 27 сентябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Бухоро Давлат Университетининг "Тарих ва юридик" факультети талабалари билан учрашди.

Учрашувда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнова талабаларни Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари билан таништирди.

Таъкидланишича, ҳозирда дунёнинг 200га яқин мамлакатида Омбудсман институти жорий этилган ва улар мустақил ташкилот сифатида фаолият юритади. МДҲ давлатлари орасида эса Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб 1995 йил 23 февраль куни Омбудсман институти жорий этилган. Ўтган давр мобайнида Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) кўплаб фуқароларнинг жумладан ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларда сақланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ўзининг муносиб ўрнига эга бўлди. Бир қанча хорижий мамлакатларнинг инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар имзоланди.

Давра суҳбати савол-жавобларга бой тарзда, эркин мулоқот шаклида ўтказилди. Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили талабалар томонидан берилган саволларга батафсил жавоб берди. Ушбу давра суҳбати орқали иштирокчилар Омбудсманнинг ваколатлари ва унга келиб тушаётган мурожаатлар, инсон ҳуқуқларининг кафолатланиши борасидаги халқаро ва миллий тажриба ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди ва яна шу каби учрашувларни доимий равишда ўтказиш таклифини билдиришди.

 Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати