Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 3 октябрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга 20 дан ортиқ фуқаролар келиб, ишга тиклаш, иш ҳақини ундириш, мерос, компенсация ундириш, моддий ёрдам олиш, уй-жой, афв, суд тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.

Фуқаролар мурожаатлари Омбудсман назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайти орқали маълумотга эга бўлишингиз мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати