Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманга хизмат хақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Сурхондарё вилояти, Бойсун туманидан хизмат хақини ундириш бўйича жамоавий мурожаат келиб тушди.

Мурожаатда кўрсатилишича, 7 нафар фуқаро “Kapital ulgurji savdo” МЧЖ билан келишиб, Термиз шаҳридаги 2 км йўлни асфальт қилиб, йўлакларни бўяб беришган. Лекин, барча ишлар битгач, МЧЖ раҳбари олдиндан келишилган 30 млн сўм хизмат хақини бермаган.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, Сурхондарё вилояти Бандлик бош бошқармаси билан ҳамкорликда кўриб чиқилди. Натижада “Kapital ulgurji savdo” МЧЖдан 7 нафар фуқарога барча келишилган сумма ундириб берилди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати