Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси аъзоларидан иборат делегация аъзолари Нукус шаҳрида бўлишди
2023 йилнинг 12 ноябрь куни Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг (ЕХҲТ) Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) директори Маттео Мекаччи бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистонга ташрифи давомида Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ҳам бўлишди. Ташриф чоғида Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили идорасига ҳам ташриф буюришди.

Таъкидлаш лозимки, Давлат раҳбарининг 2021 йил 10 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари доимий асосда ишлайдиган бўлди ва уларнинг асосий вазифалари белгиланди.

Омбудсманнинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили меҳмонларни ўз фаолияти билан таништириб, уларнинг барча саволларига жавоб берди.

Учрашув дўстона, очиқ мулоқот шаклида бўлиб ўтди. 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ахборот хизмати