Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги халқаро ҳамкорлиги мустаҳкамланиб бормоқда
2023 йилнинг 14 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Женевага ташрифи давомида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан ташкил этилган брифинг ҳамда "Ўзбекистон: Марказий Осиё марвариди" номли китоб тақдимотида иштирок этди.

Тадбирда Женева дипломатик корпуси, халқаро ва нодавлат ташкилотлар вакиллари ҳамда Швейцариядаги ОАВ учун ташкил этилган брифингда Ўзбекистонда инсоннинг шаъни, қадр-қиммати дахлсизлиги ва унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари конституциявий мақомда мустаҳкамлангани таъкидланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда кўплаб соҳаларда амалга оширилган ислоҳотлар марказида инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш масаласи тургани ва улар ўзининг ижобий натижасини бергани қайд этилди. Жумладан, гендер тенглигини таъминлаш, болалар ва мажбурий меҳнатни йўқ қилиш, фуқаролик жамияти институтлари ролини ошириш ҳамда сўз эркинлигини таъминлаш шулар жумласидандир.

Женева дипломатик доираси президенти Р.Блумнинг "Ўзбекистон: Марказий Осиё марвариди" китобининг тақдимотида муаллиф «Ўзбекистон-2030» стратегияси мамлакатни янада адолатли, мустақил, дунёвий ва фаровон бўлишига хизмат қилади. Ушбу китоб француз тилида сўзлашувчи жамиятга Ўзбекистон, унинг бой маданияти ва улкан салоҳияти ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини беради – деди Р.Блум.

Шу куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси котибияти раҳбари Х.Леоз Инвернон билан учрашди.

Учрашувда асосий эътибор Омбудсманнинг қийноққа солиш ҳолатларини аниқлаш ва олдини олиш борасидаги фаолиятига қаратилди. Таъкидланишича, пенитенциар муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларига доимий равишда фуқаролик жамияти институтлари вакиллари жалб этиб борилади.

Шу куни Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили БМТнинг Қийноқларга қарши қўмитаси котибияти раҳбари Омбудсман институтининг Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни муҳим эканини таъкидлаб, Омбудсманнинг қийноқларнинг олдини олиш бўйича фаолияти, хусусан, жорий йилда БМТнинг тегишли қўмитасига Қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллашга қарши конвенциянинг бажарилиши бўйича Ўзбекистон ҳукумати ҳисоботига муқобил маъруза киритганини юқори баҳолади.

Суҳбат якунида БМТ вакили Омбудсман институти билан яқин ва конструктив ҳамкорликни ривожлантиришга тайёр эканлигини билдирди.