Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсман 2023 йил ҳисобидан охирги фуқаролар қабулини ўтказди
2023 йилнинг 29 декабрь куни Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Феруза Эшматова навбатдаги фуқаролар қабулини ўтказди.

Қабулга 20 дан ортиқ фуқаролар келиб, маънавий зарар ундириш, пенсия, суд тергов жараёнларига оид ҳамда маҳкумларнинг яқин қариндошлари фарзандларини бошқа уйига яқинроқ муассасага ўтказиш ва уларнинг соғлиғи бўйича мурожаатларини қолдиришди.

Фуқаролар мурожаатлари Омбудсман назоратига олинди.

Эслатиб ўтамиз, фуқаролар тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин. Уларнинг исм-шарифлари, вазифалари, қабул кунлари, манзили ва телефон рақамлари ҳақида ombudsman.uz сайтида танишасиз.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати