Байрам арафасида Поп туманида жойлашган 6-сон жазони ижро этиш колониясида Омбудсман, “Ҳунарманд” уюшмасининг Наманган вилояти бошқармаси ҳамда вилоят “Ошпазлар” уюшмаси билан ҳамкорликда ташкил этилган курсларни тамомлаган 50 нафарга яқин маҳкумга сертификатлар топширилди. Улар чинни фаянс ва сопол буюмлар тайёрлаш, ҳажмли ва шаклли қолипли шаклларда қуйилган буюмлар тайёрлаш, муаллифлик мебеллари тайёрлаш, гул босилган газламалар ва чокли буюмлар, металдан буюмлар ясаш, чарм маҳсулотларини тайёрлаш, шунингдек, ошпазлик йўналишларида ҳунар ўрганишди.
Қайд этиш лозимки, йил давомида ушбу муассасадаги 300 нафардан ортиқ маҳкумлар турли касб-ҳунарларга ўқитилган.
Шунингдек, Омбудсманнинг Намангандаги вакили 10 нафардан ортиқ маҳкумлар мурожаатларни қабул қилди.
Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати