Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Омбудсманнинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили махсус колониядаги маҳкумлар билан учрашди
Омбудсман бошчилигида ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга ошириладиган мониторинг ташрифларида Бухоро вилоятида жойлашган 20-сонли Махсус даволаш жазони ижро этиш колонияси ҳам қамраб олинади. “Омбудсман қути”ларидаги мурожаатлар мунтазам ўрганилиб, якка тартибда учрашишни сўраган маҳкумлар қабул қилинади.   

2023 йилнинг 4 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили Абира Хусейнованинг ушбу муассасага навбатдаги мониторинг ташрифини амалга оширди.

Минтақавий вакил дастлаб тиббиёт бўлимига кириб, маҳкумларга яратилган шарт-шароитлар, тиббиёт ходимларининг хизмат хоналари, бемор маҳкумлар сақланадиган палаталар ҳамда руҳий тинчлантириш хонаси билан танишди. Сўнг Минтақавий вакил колонияда маҳкумлар учун мўлжалланган ошхона ва маҳкумларга овқат тайёрлаш жараёни билан танишди. Таомнома билан танишилиб, озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш жойлари кўздан кечирилди.

Шунингдек, колонияда жазо муддатини ўтаётган маҳкумларга колония маъмурияти томонидан яратилган шарт-шароитлар, хизмат кўрсатиш жойлари, жазо муддатини ўташи давомида яқин қариндошларининг келиши, телефон орқали сўзлашуви, хат ва ёзишмалари, маҳкумлар кутубхонасидан фойдаланиши ва барча яратилган шарт-шароитлар ўрганилди.

Минтақавий вакил томонидан колонияда жазо муддатини ўтаётган хўжалик ишларига жалб этилган 4-туркум маҳкумлари билан якка тартибда суҳбатлар ўтказилди. Уларнинг мурожаатлари юзасидан сайёр қабул ташкил этилди. Омбудсман қутилари кўздан кечирилди.

Шунингдек, қабул давомида жазо муддатини ўтаётган маҳкум Х.М билан якка тартибда индивидуал суҳбат ўтказилди.

 Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати