Мониторинг ташрифи ўтказилган кунда ҳибсхонага мўлжалланган сиғимдан кўп маҳкум ва маҳбуслар борлиги аниқланди.
Мониторингда маҳбус ва маҳкумларнинг яшаш, овқатланиш, тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари ўрганилди ҳамда аввалги ташрифларда аниқланган камчиликларнинг бартараф этилгани аниқланди.
Шундан сўнг, тергов ҳибсхонасида сақланаётган шахсларнинг айрим камераларига кирилиб, уларга яратилган шарт-шароитлар, муаммо ва таклифлари бўйича суҳбатлашилди. Аёл маҳбуслар билан учрашилганда, улардан бирининг саломатлигида муаммо борлиги аниқланди ва тез тиббий ёрдам кўрсатилди.
Ҳибсхонага ўрнатилган “Омбудсман қути”лари текширилганда, 15 та мурожаат борлиги аниқланди.
Омбудсманнинг Андижондаги минтақавий вакили 15 нафар мурожаатчилар билан якка тартибда учрашди. Баъзи мурожаатлар бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди, қолганлари назоратга олинди.
Жорий ҳафтада Сирдарё ва Бухоро вилоятлардаги тергов ҳибсхоналаридаги шароитлар ҳам ўрганилиб, маҳбуслар билан жамоавий ва якка тартибда суҳбатлар ўтказилган.
Мониторинг ташрифлари якунларига кўра, ҳибсхоналарда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тавсиялар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати