Шундан сўнг, Омбудсман минтақавий вакили маҳкумларнинг шартнома асосида меҳнатга жалб этилган 3 та МЧЖлардаги меҳнат ва яшаш шароитларини ўрганди. Ўрганишлар давомида ушбу корхоналардаги шароитлар белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди. Шунингдек, 100 нафардан ортиқ маҳкумларнинг ойлик маошлари тўлаб берилмагани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат Омбудсман назоратига олиниб, аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаментига тақдимнома киритилди.
Мазкур тақдимнома кўриб чиқилиши натижасида, маҳкумларга 2023 йил август-сентябрь ойлари учун 2 та МЧЖдан жами 186 млн сўмдан ортиқ иш ҳақлари ундириб берилди.
Шунингдек, мазкур МЧЖларнинг биттасида маҳкумларнинг яшаш шароитларида аниқланган камчиликлар бартараф этилди. Қолганлари билан тузилган шартномалар 27-сон Манзил-колония томонидан бекор қилинди.
Маҳкумларнинг иш ҳақларини ундириш бўйича ишлар давом эттирилмоқда. 2023 йилнинг декабрь ойида 27-сон Манзил-колония томонидан 25 нафар маҳкумнинг иш ҳақини ундириш бўйича судга даъво ариза киритилган.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати