Суҳбат давомида Омбудсман институтининг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида маълумот берилди.
Элчи Нидерландия ва Ўзбекистоннинг инсон ҳуқуқларини таъминлаш соҳасидаги тажрибасига тўхталар экан, ҳар иккала давлатда ҳам ўлим жазосининг бекор қилинганига урғу берди. “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ўлим жазоси тақиқлангани мамлакатингизда инсон ҳаётининг олий қадрият эканлигини кўрсатди. Нидерландия Қироллиги дунё ҳамжамиятини ҳам шунга тарғиб қилади ва бу борада Ўзбекистонни саъй-ҳаракатларни бирлаштиришга чақиради. Шунингдек, ҳар иккала давлат Омбудсманлари ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйишдан манфаатдор эканлигимни билдираман”, - деди Элчи Нико Схемерс.
Ўзаро мулоқот давомида Марказий Осиё давлатларидаги инсон ҳуқуқлари миллий институтларини ва фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув самимий ва дўстона руҳда ўтди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати