БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси таклифи билан ташкил этилган онлайн мулоқотда инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда Омбудсманнинг ўрни ва аҳамияти, конституциявий мақоми, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларни олдини олиш ва бу борада фуқаролик жамияти институти вакиллари, жамоатчиилик билан ҳамкорлиги ҳақида сўз борди.
Виртуал мулоқотда Миллий инсон ҳуқуқлари институтларининг глобал альянси томонидан Омбудсман статусининг қайта кўриб чиқилиши муносабати билан амалга оширилиши керак бўлган чора-тадбирлар муҳокама қилинди.
Самимий ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида истиқболдаги ҳамкорлик лойиҳалари юзасидан фикр алмашилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати