Қабулда 20га яқин фуқаролар пенсия, ижтимоий ёрдам, хусусий мулк дахлсизлиги, қурувчи томонидан шартномавий мажбуриятларнинг бажарилмагани, суд-ҳуқуқ, тергов жараёнларига оид мурожаатларини қолдиришди.
Эслатиб ўтамиз, фуқаролар Вакилга ombudsman.uz сайти орқали электрон ҳамда тўғридан-тўғри Омбудсманнинг ҳудудлардаги минтақавий вакилларига ҳам мурожаат қилишлари мумкин.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати