Мониторинг давомида маҳкумларнинг яшаш шароитлари, жумладан, ётоқ жойлари, ювиниш хоналари, тиббиёт бўлими, ошхона ва озиқ-овқат маҳсулотлари сақланаётган жойлар, меҳнат шароитлари ҳамда узоқ муддатли учрашув хоналари кўздан кечирилди ва аниқланган камчиликлар бўйича тавсиялар берилди.
Шундан сўнг, Омбудсманинг Қорақалпоғистон Республикасидаги минтақавий вакили маҳкумлар билан якка тартибда суҳбатлашиб, муассасадаги шароитлар бўйича фикрларини ўрганди ва мурожаатларини қабул қилди.
Шу куни колониядаги барча маҳкумлар 10 нафар тор доирадаги шифокорлар гуруҳи томонидан ультратовуш текшируви (УТТ), ЭКГ ва рентген ускуналари ёрдамида тиббий кўрикдан ўтказилди.
Тиббий кўрик жараёнида 47 нафар маҳкум ва маҳкумага “Остеомиелит”, “Остеохондроз” ташҳислари қўйилиб, стационар даво муолажалари буюрилди. 15 нафар маҳкум шифокорлар тавсиясига кўра дори-дармон воситалари билан таъминланди. Бундан ташқари, ҳудуддаги поликлиниканинг кардиология бўлимида 20 нафар шахсга амбулатор ва стационар даво муолажалари ўтказилиши белгиланди.
Шунингдек, Манзил-колонияда жазо муддатини ўтаётган 4 нафар маҳкумга Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Республика бошқармаси ходимлари томонидан шифокор тавсияси билан кўзойнаклар берилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати