Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавр тингловчилари учун 2 кунлик мастер класс ўтказилди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ва Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофа қилиш академияси юқори малакали юридик кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорликда ишлайди. Ушбу академиянинг магистратура ва бакалавр тингловчилари бир неча маротаба Омбудсман офисига ташриф буюриб, Вакил фаолияти билан яқиндан танишишган.

Бундан ташқари, Омбудсман Котибиятининг малакали ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида мунтазам равишда маҳорат дарсларини ўтказиш амалиёти йўлга қўйилмоқда.

Жорий йилнинг 17-18 апрель кунлари юрист кадрларнинг ҳуқуқий кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган маҳорат дарслари ташкил этилиб, унда Омбудсманнинг мурожаатлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Азизбек Юлдашев ҳамда Омбудсманнинг Халқаро ҳамкорликни ривожлантириш сектор мудири Жасур Исламов иштирок этишди. 

“Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман)нинг роли ва аҳамияти” мавзусида ташкил этилган тадбирда бакалавр тингловчилари Омбудсманнинг фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш, қийноқларнинг олдини олиш бўйича ҳаракатланиш эркинлиги чекланган ёпиқ муассасаларга амалга оширилаётган мониторинг ташрифлари ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари билан йўлга қўйилган ҳамкорлик ҳақида таништирилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати