Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Собиқ маҳкум ишга жойлаштирилди - Омбудсман
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)га Жиззах вилоятидан собиқ маҳкум Д.О. ишга жойлаштириш ва ётоқ жой билан таъминлашда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Мазкур мурожаат Омбудсман назоратига олиниб, ҳолат Жиззах вилоятидаги минтақавий вакил томонидан жойига чиқиб ўрганилди. Ўрганишга Жиззах вилояти Ички ишлар бошқармасининг Пробация бўлими вакили ҳам жалб этилди.

Аниқланишича, фуқаро Д.O. 2023 йилнинг январь ойида Жиноят кодексининг қатор моддалари билан 3 йил-у 9 ой муддатга озодликдан маҳрум этилган. 2024 йилнинг март ойида эса унга нисбатан Жиноят кодексининг 74-моддаси қўлланилиб, жазо иш ҳақининг 20% миқдорини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолиш шарти билан ахлоқ тузатиш ишларига алмаштирилган.

Натижада яшаш манзили ва аниқ иш жойига эга бўлмаган собиқ маҳкум Д.О. Жиззах шаҳрида жойлашган фермер хўжалигига ишга жойлаштирилиб, ётоқ жой ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминланди.

Маълумот учун: ЖКнинг 74-моддасига мувофиқ, озодликдан маҳрум этилган, озодлиги чекланган ёки ахлоқ тузатиш ишларига ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд жазонинг ўталмаган қисмини енгилроқ жазо билан алмаштириши мумкин. Бунда жазони енгилроғи билан алмаштириш маҳкум ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жинояти учун суд тайинлаган жазо муддатининг камида тўртдан бир қисмини ҳақиқатда ўтаб бўлганидан кейин қўлланилиши мумкин.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати