Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
TelegramTwitterphoneInstagramYouTubeFacebook
Хоразмнинг Туркманистон билан чегарадош ҳудудларида яшовчи фуқаролар мурожаатлари ўрганилди
Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишларидан бири фуқаролар мурожаатлари билан ишлашдир. 2022 йилда унинг ҳудудлардаги минтақавий вакиллари иш бошлаши билан республиканинг чекка ҳудудларига бориб, фуқаролар муаммоларини ўрганиш амалиёти йўлга қўйилди. Омбудсманнинг Хоразм вилоятидаги минтақавий вакили томонидан навбатдаги сайёр қабуллар Қўшкўпир туманининг Туркманистон Республикаси чегара ҳудуди ҳисобланган Ших ва Ғазовот қишлоқларида ўтказилди.

Унда 20 нафарга яқин фуқаролар иш билан таъминлаш, уй-жой, тиббий ёрдам олиш, коммунал хизматлар, томорқа ерларига сув йўлларни очиш билан боғлиқ масалаларда мурожаат қилишди.

Шу куни Қўшкўпир туманидаги Ғазовот ва Ших қишлоқларида ҳуқуқий билимларини оширишга қаратилган “Омбудсман мактаби” тадбирлари ҳам ташкил этилди. Тадбирларда “Шихобод”, “Богзор”, “Ёшлик”, “Шеробод”, “Бегобод”, “Илгалди”, “Меҳнатобод”, “Пахтакор” ва “Дўстлик” МФЙда яшовчи фуқаролар қамраб олинди. 

Тадбирда иштирок этган масъул идора вакиллари иштирокчиларни меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ишлар, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти билан таништиришди. 

Фуқаролар билан очиқ мулоқот шаклида ўтган тадбирларда ушбу чекка ҳудудлардан Омбудсманга юборилган мурожаатларда кўтарилган масалаларга ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Ахборот хизмати